Қорақалпоғистон Республикаси туманларидан биридаги Кадастр бўлими бошлиғига жиноят иши қўзғатилди.
Давлат хавфсизлик хизматининг хабар қилишича, у ўз хизмат мавқейидан фойдаланиб, фуқародан 2 минг АҚШ доллари миқдорида пора олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур мансабдор шахс 1987 йилда туғилган фуқаро томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 132 квадрат метр ер майдонида қурилган, лекин фуқаролик ишлари бўйича суднинг 2024 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан мажбуран бузилиши белгиланган бинога нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ва унинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
Фото: ДХХ
Ҳозирда кадастр раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

