Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Олмалиқда “БелАЗ” ёниб кетди

05.05.2026 17:02

18

Ҳолат 5 апрель куни тахминан соат 06:15 да содир бўлган. Ёнғин Технологик транспорт бошқармасининг 3-сонли транспорт цехига бириктирилган “БелАЗ-75131” русумли автосамосвалда юз берган. Мутахассислар томонидан ўтказилган дастлабки ўрганишларга кўра, аланганинг келиб чиқишига транспорт воситасининг двигатель (мотор) қисмидаги электр симларида юзага келган қисқа туташув сабаб бўлган.

Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ конь-металлургия комбинати ҳудудида улкан юк машинаси аланга ичида қолгани акс этган видеотасвирлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат бўйича ОКМК ахборот хизмати расмий муносабат билдириб, воқеа тафсилотларини очиқлади.

Ҳолат 5 апрель куни тахминан соат 06:15 да содир бўлган. Ёнғин Технологик транспорт бошқармасининг 3-сонли транспорт цехига бириктирилган “БелАЗ-75131” русумли автосамосвалда юз берган. Мутахассислар томонидан ўтказилган дастлабки ўрганишларга кўра, аланганинг келиб чиқишига транспорт воситасининг двигатель (мотор) қисмидаги электр симларида юзага келган қисқа туташув сабаб бўлган.

Ёнғин содир бўлган вақтда Технологик транспорт бошқармасининг кўнгилли ўт ўчириш дружинаси тезкорлик билан ҳаракат қилиб, оловни қисқа фурсатда бартараф этишган. Энг муҳими, ҳодиса оқибатида ҳеч ким, жумладан, ҳайдовчи ҳам жабрланмаган ва тан жароҳати олмаган.

Вазият юзасидан корхона маъмурияти томонидан махсус хизмат текшируви ўтказилган бўлиб, ушбу текширув якунларига кўра, содир бўлган кўнгилсиз ҳодисада масъулиятсизликка йўл қўйган ва хавфсизлик чораларига етарлича эътибор қаратмаган масъул шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилган.

Маълумот учун, мазкур техника 2017 йилда ишлаб чиқарилган бўлиб, унинг юк кўтариш қуввати 130 тоннани ташкил этади.


Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган