Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

ССВда кадрлар таркибида ўзгаришлар амалга оширилди

05.05.2026 20:25

20

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра, Алишер Шукруллаевич Бобоев, Элмира Иркиновна Боситханова ва Фарходжон Мухаммаджонович Тошпулатов бошқа ишга ўтгани муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимларидан озод этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти таркибида бир қатор тайинловлар ва лавозимдан озод этиш ҳолатлари амалга оширилди.

Вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимига Отабек Суннатович Имамов тайинланди.

Шунингдек, вазир ўринбосарлари сифатида:

Жалолиддин Шарафутдинович Асамутдинов (комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат йўналиши),

Адҳам Юсупович Худойқулов,

Шерзод Дилмурадович Мухамедов,

Илҳомжон Ўринбой ўғли Умрзақов тайинланди.

Илҳомжон Ўринбой ўғли Умрзақов шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари — Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш департаменти директори лавозимидан озод этилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра, Алишер Шукруллаевич Бобоев, Элмира Иркиновна Боситханова ва Фарходжон Мухаммаджонович Тошпулатов бошқа ишга ўтгани муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимларидан озод этилди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган