Муратов Шуҳрат Кахарович — Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари - вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Шухрат Муратов 1978 йилда Қарши шаҳрида туғилган. Қарши давлат университетини тамомлаган.
Тайинловга қадар у Қарши шаҳридаги “Алп Техно Сервис” хусусий корхонаси раҳбари сифатида фаолият юритган.
Аманов Ойбек Анварович — Қашқадарё вилояти ҳокимининг чўл ҳудудлари ва аграр соҳага инвестицияларни жалб қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ойбек Аманов 1984 йил Деҳқонобод туманида туғилган. У Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган.
У тайинловга қадар Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

