Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти томонидан Тошкент шаҳридаги уй-жой ижара бозори OLX платформасидан йиғилган 1,7 млн дан ортиқ эълонлар асосида таҳлил қилинди.
2026 йил 1 апрелдан уй-жой олди-сотдисида ҳисоб-китоблар нақдсиз шаклга ўтди. Таҳлилга кўра, бу ўзгариш ижара бозорида дарҳол кучли нарх сакрашига олиб келмади.
Умумий медиан ижара нархи:
- 2026 йил март: $550
- 2026 йил апрель: $550
- Ойлик ўзгариш: 0%
- 2025 йил апрелга нисбатан: 0%
Эълонлар сонида ҳам кескин бурилиш кузатилмади:
- 2026 йил январь март ўртача: 22,6 минг
- 2026 йил апрель: 22,8 минг
- Ўзгариш: +0,8%
Хоналар кесимида эса бозор анча фарқли ҳаракат қилмоқда:
- 1 хонали: $400, йиллик ўсиш +14,3%
- 2 хонали: $550, йиллик ўсиш +10,0%
- 3 хонали: $700, йиллик пасайиш -12,5%
- 4+ хонали: $850, йиллик пасайиш -26,1%
Ижара бозори умумий кўрсаткичда барқарор кўринсада, талаб 1-2 хонали ва нисбатан арзонроқ сегментларга силжимоқда
Нисбатан қиммат ҳудудлар:
- Миробод: $800
- Шайхонтоҳур: $750
- Яккасарой: $700
Нисбатан арзон ҳудудлар:
- Бектемир: $390
- Сергели: $400
- Учтепа: $400
Энг яхши ижобий динамика:
- Олмазор: +12,5%
- Мирзо Улуғбек: +9,1%
Премиум ҳудудларда нархларда юмшаш:
- Шайхонтоҳур: -25,0%
- Миробод: -11,1%
- Яккасарой: -6,7%
Хулоса: Инвесторлар учун: нақдсиз олди-сотди ислоҳоти ҳозирча ижара нархлари сакрашига олиб келмаган ва ижара бозорида спекулятив қайта баҳолашдан қочиш лозим.
Ижарачилар учун, 3-4+ хонали уйлар бўйича музокара имконияти ошган, кичик сегментда эса тез қарор қабул қилиш керак. Мулкдорлар учун, нархлар шаҳар медианасига эмас, хона сони ва ҳудудга қараб белгиланмоқда.

