Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ўзбекистон павилёни 61-Венеция биенналесида катта қизиқиш уйғотди

09.05.2026 18:15

95

Кўргазмада рассомнинг қарийб 50 йиллик ижодий фаолиятини қамраб олган асарлар намойиш этилган. Экспозициядан 1970-йилларда яратилган ва шу пайтгача кенг жамоатчиликка тақдим этилмаган ноёб ишлар ҳам ўрин олган.

Италиядаги 61-Венеция биенналеси доирасида Палаззо Франчетти саройида ўзбекистонлик рассом Вячеслав Ахуновнинг “Инструментс оф тҳе Минд” (“Тафаккур воситалари”) номли шахсий кўргазмаси очилди. Тадбирда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди.

Кўргазмада рассомнинг қарийб 50 йиллик ижодий фаолиятини қамраб олган асарлар намойиш этилган. Экспозициядан 1970-йилларда яратилган ва шу пайтгача кенг жамоатчиликка тақдим этилмаган ноёб ишлар ҳам ўрин олган.

Тадбирда сўз олганлар Вячеслав Ахуновни замонавий концептуал санъатнинг муҳим вакилларидан бири сифатида эътироф этиб, унинг ижоди Ўзбекистоннинг замонавий санъатдаги салоҳиятини халқаро майдонда намоён этаётганини таъкидлади.

Жорий йилда 61-Венеция биенналеси “Ин Минор Кейс” (“Минор оҳангларда”) шиори остида ўтказилмоқда. Биеннале мавзуси замонавий дунёни англашдаги мураккаб ва нозик қарашларни акс эттиришга қаратилгани билан ажралиб туради.

Шунингдек, биеннале доирасида Ўзбекистоннинг “Тҳе Аурал Сеа” номли миллий павилёни ҳам очилди. Павилён лойиҳаси Орол денгизи мавзусига бағишланган бўлиб, унда экологик фожиадан ташқари тарихий хотира, афсона ва маданий қатламлар ҳам бадиий талқин қилинган.

“Орол бу ерда нафақат экологик муаммо, балки хотира, ривоятлар ва ижодий изланишлар макони сифатида намоён бўлган”, — дея қайд этилди очилиш маросимидаги нутқда.

Ташкилотчилар маълумотига кўра, Ўзбекистон павилёни биеннале меҳмонлари ва иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотган. Кўплаб хорижий меҳмонлар мамлакат маданияти ва Марказий Осиё минтақасига оид лойиҳалар билан яқиндан танишишга қизиқиш билдирган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган