Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Олимлар фикрни ўқийдиган “ақлли қурилма”ни тақдим қилди

09.05.2026 20:08

11

Нейротехнологиялар бўйича мустақил маслаҳатчилар фикрича, бундай қурилмалар харид қилинган заҳоти ишлашга тайёр бўлиши ва инсонга мослаша олиши керак. Мутахассислар инвазив бўлмаган технологияларнинг тижорий салоҳияти юқори эканини таъкидламоқда. Чунки мияга имплант қилинадиган чиплардан фарқли равишда, тақиб юриладиган қурилмалар одамлар учун анча қулай ва хавфсиз кўринади.

Калифорниядаги стартап инсон мияси сигналларини ўқиб, уларни сунъий интеллект орқали матнга айлантирувчи махсус қурилмани тақдим қилди. “Sabi Cap” деб номланган ушбу қурилма 100 мингта электроэнцефалография (ЭЭГ) датчиклари билан жиҳозланган бўлиб, улар миянинг электр фаолиятини қайд этади ва маълумотларни “Brain Foundation” моделига узатади.

Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, тизим фикрларни рақамли матнга дақиқасига 30 та сўз тезлигида айлантира олади. Технология асосида 100 нафар кўнгилли иштирокчидан йиғилган 100 минг соатлик маълумотлар устида ўқитилган нейротармоқ ётади. Бироқ мутахассислар инсонларнинг фикрлаш ва нутқ паттернлари кескин фарқ қилишини таъкидлаб, ЭЭГ сигналларини универсал тарзда матнга айлантирувчи қурилма яратиш жуда мураккаб вазифа эканини айтмоқда. Ҳозирча компания ўз ишланмасининг самарадорлигини тасдиқловчи аниқ далилларни тақдим этмаган.

Нейротехнологиялар бўйича мустақил маслаҳатчилар фикрича, бундай қурилмалар харид қилинган заҳоти ишлашга тайёр бўлиши ва инсонга мослаша олиши керак. Мутахассислар инвазив бўлмаган технологияларнинг тижорий салоҳияти юқори эканини таъкидламоқда. Чунки мияга имплант қилинадиган чиплардан фарқли равишда, тақиб юриладиган қурилмалар одамлар учун анча қулай ва хавфсиз кўринади.

Сўнгги йиллардаги илмий тадқиқотлар ЭЭГ технологияси келажакда фикрларни матнга айлантирувчи портатив қурилмалар учун асос бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Аммо ҳозирча уларнинг аниқлиги ва самарадорлиги шубҳа остида қолмоқда. Электроэнцефалография — бош терисига ўрнатилган электродлар орқали миянинг электр фаолиятини қайд этиш усули ҳисобланади. У тиббиётда эпилепсия, уйқу бузилишлари ва бошқа неврологик касалликларни аниқлашда кенг қўлланади. Кейинги йилларда эса ЭЭГ “мия-компьютер интерфейси” сифатида ҳам фаол ўрганилмоқда.

Шу билан бирга, олимлар ҳозирги ЭЭГ-матн моделлари кўпроқ ёрқин паттернларни эслаб қолишга асосланиши, инсон мияси фаолиятининг индивидуал хусусиятларини чуқур англаш даражасига ҳали етиб бормаганини таъкидламоқда. Маълум қилинишича, “Sabi Cap” қурилмасини бозорга 2026 йил охирида чиқариш режалаштирилган. Шунгача бу технология ҳақиқий инқилобга айланадими ёки амалда кутилган натижани бермайдиган қиммат эксперимент бўлиб қоладими — бу ҳали очиқ масала бўлиб турибди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган