Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Бухорода 40 нафар болани олиб кетаётган маст ҳайдовчи аниқланди

11.05.2026 09:12

18

Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан Ромитан туманида 40 нафар боғча болаларини олиб кетаётган автобус ҳайдовчиси спиртли ичимлик таъсирида экани маълум бўлган.

Бухорода 40 нафар болани олиб кетаётган ҳайдовчи маст экани аниқланди. 

Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан Ромитан туманида 40 нафар боғча болаларини олиб кетаётган автобус ҳайдовчиси спиртли ичимлик таъсирида экани маълум бўлган.

Зудлик билан унинг ҳаракати тўхтатилиб, болаларнинг хавфсизлиги таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131-моддаси 1-қисми, 194-моддаси 1-қисми, 128 прим 8-моддаси 1-қисмида назарда тутилган қоидабузарликлар юзасидан белгиланган тартибда чора кўрилди.

«Барча ҳайдовчилардан маст ҳолда транспорт воситасини бошқармасликларини, масъулиятли бўлишларини, айниқса болаларни ташиш вақтида хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраймиз», дейилади Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабарида. 


Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган