Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Кўзи ожиз болалар мактаби ўқитувчилари “Э-Күндөлүк” тизимидан норози

11.05.2026 13:13

14

Манбага кўра, тизимда таълим муассасасининг номи мавжуд эмас, шунингдек, дарс жадваллари ва ўқувчилар рўйхати ҳам юкланмаган. Тўлиқ фаолият юритиш учун мактаб аввало тизимда рўйхатдан ўтиши, ўқувчилар, синфлар ва ходимларга оид маълумотлар эса маъмурият томонидан киритилиши лозим.

Қирғизистондаги кўзи ожиз ва кўриш қобилияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчилари “Э-Күндөлүк” тизими билан боғлиқ муаммолардан шикоят қилмоқда.

24.kg нашри ёзишича, бу ҳақда фаол Анара Дауталиева маълум қилган.

Унинг айтишича, 11 майдан бошлаб педагоглар “Э-Күндөлүк” ахборот тизими орқали ишлаши белгиланган. Бироқ ҳозирча мактаб ушбу платформага уланмаган.

Манбага кўра, тизимда таълим муассасасининг номи мавжуд эмас, шунингдек, дарс жадваллари ва ўқувчилар рўйхати ҳам юкланмаган. Тўлиқ фаолият юритиш учун мактаб аввало тизимда рўйхатдан ўтиши, ўқувчилар, синфлар ва ходимларга оид маълумотлар эса маъмурият томонидан киритилиши лозим.

Шу муносабат билан ўқитувчилар нега ҳали ишга тайёр бўлмаган тизимда ишлашга мажбурланаётгани, мактаб қачон тўлиқ равишда порталга уланиши ҳамда техник тайёргарлик учун ким масъул эканига ойдинлик киритишни сўраган.

Қирғизистон Маориф вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, дастлаб мактабнинг барча ходимлари “Муғалим” автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатдан ўтиши керак. Шундан кейин улар электрон кундалик платформасига кира олади.

Қайд этилишича, синф раҳбарлари ўқувчилар портфолиосини тўлдиргач, ота-оналар учун ҳам тизимдан фойдаланиш имконияти очилади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган