Президент фармонига мувофиқ, қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлашга қаратилган янги молиявий механизмлар жорий этилди. Унга кўра, пахта ва буғдой етиштирувчи хўжаликлар ҳамда айрим қишлоқ хўжалиги корхоналари учун кредит фоизларини қоплаш ва субсидиялар бериш тизими кенгайтирилмоқда.
2026 йил ҳосилидан бошлаб Агробиржа соҳасида қуйидаги тартиблар амал қилади:
Пахта етиштириш учун имтиёзли кредитлар:
- шартномада белгиланган муддатда қайтарилса — тўланган фоизнинг 2,5 фоизлик пункти қопланади;
- ҳосил йили якунигача (31 декабрь) тўлиқ қайтарилса — фоизнинг 5 фоизлик пункти қопланади.
Буғдой етиштириш кредитлари:
- ҳосил йилининг 1 августига қадар тўлиқ қайтарилган ҳолда — кредитлар бўйича тўланган фоизнинг 4 фоизлик пункти қоплаб берилади.
Пахта хомашёсини харид қилиш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи корхоналар учун:
- тижорат кредитлари бўйича тўланган фоизнинг 8 фоиз пунктидан юқори, 16 фоизгача бўлган қисми давлат томонидан қопланади.
2026 йил 1 апрелдан 1 июлгача бўлган даврда:
- биржа орқали харид қилинган ҳар бир тонна дизель ёқилғиси учун,
- 13 млн сўмдан ошган қисми қопланади,
- лекин субсидия миқдори 2 млн сўмдан ошмайди.
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидаги ўзгаришлар амалга киритилади:
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини биржада сотишда электрон ҳисобварақ-фактура қийматининг бир қисми қопланади;
- пахта хомашёсини ўз маблағи ёки кредит ҳисобидан харид қилган тўқимачилик корхоналарига ҳам субсидиялар ажратилади;
- субсидияларни тақсимлаш ваколати Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан махсус Агентликка ўтказилади.

.webp)