Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ўзбекистон критик минераллар бўйича глобал саноат ҳамжамиятига кирди

12.05.2026 12:43

11

Шунингдек, мазкур аъзолик мамлакатимиз учун экспорт географиясини кенгайтириш, халқаро инвесторлар ишончини ошириш, инновацион технологияларни жалб қилиш ҳамда Ўзбекистоннинг глобал критик минераллар харитасидаги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Бугунги глобал иқтисодиётда критик минераллар стратегик ресурс сифатида тобора катта аҳамият касб этмоқда. Электр транспорт воситалари, яримўтказгичлар, мудофаа саноати, яшил энергетика ҳамда юқори технологиялар ривожи айнан ушбу металларга бўлган талабни кескин оширмоқда. Шу жараёнда Ўзбекистон ҳам глобал критик минераллар саноатининг муҳим иштирокчиларидан бири сифатида халқаро майдондаги позициясини мустаҳкамлаб бормоқда.

Хусусан, мамлакатимиз дунёнинг критик металлар бозори бўйича энг нуфузли халқаро саноат уюшмаларидан бири — Minor Metals Trade Association (MMTA)нинг Марказий Осиё бўйича ягона тўлақонли аъзосига айланди.

1973 йилда ташкил этилган Minor Metals Trade Association (MMTA) бугунги кунда критик хомашё ресурслари, юқори технологик металлар ва стратегик глобал таъминот занжирлари бўйича дунёнинг энг йирик профессионал платформаларидан бири ҳисобланади. Уюшма халқаро савдо стандартлари, саноат этикаси, глобал нетворкинг ҳамда стратегик ҳамкорлик механизмларини шакллантиришда муҳим роль ўйнайди. Айни пайтда MMTA аъзолари қаторидан дунёнинг етакчи металлургия, трейдинг, қайта ишлаш ва юқори технологиялар компаниялари ўрин олган.

Бугунги кунда Ўзбекистонда критик минераллар соҳасида 70 дан ортиқ истиқболли лойиҳалар Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) томонидан амалга оширилмоқда. Айнан шу жиҳат ТМКнинг MMTA каби нуфузли халқаро платформага қўшилишини муҳим аҳамиятга эга воқеага айлантиради. Мазкур аъзолик комбинат олдида глобал бозорлар билан тўғридан-тўғри интеграциялашиш, стратегик инвесторлар билан ҳамкорликни кенгайтириш, илғор технологиялар трансферини жадаллаштириш, замонавий ишлаб чиқариш ечимларини жорий этиш ҳамда халқаро таъминот занжири (supply chain) тизимларида фаол иштирок этиш каби янги имкониятларни очиб беради.

Мутахассислар фикрича, бугунги кунда критик минераллар бозори фақат ресурслар эмас, балки қайта ишлаш технологиялари, ишлаб чиқариш компетенцияси ва барқарор таъминот занжирлари асосида шаклланиб бормоқда. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон технологик металлар комбинатининг MMTA’га аъзолиги Ўзбекистоннинг критик минераллар соҳасида хомашё экспортчисидан юқори қўшилган қийматли саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи мамлакатга айланиш стратегиясини қўллаб-қувватловчи муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилади.

Шунингдек, мазкур аъзолик мамлакатимиз учун экспорт географиясини кенгайтириш, халқаро инвесторлар ишончини ошириш, инновацион технологияларни жалб қилиш ҳамда Ўзбекистоннинг глобал критик минераллар харитасидаги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Бугун Ўзбекистон технологик металлар комбинати “кон-металл-бозор” тамойили асосида критик минералларни қазиб олишдан тортиб, уларни чуқур қайта ишлаш ва глобал бозорларга етказиб беришгача бўлган ягона саноат экотизимини шакллантириб, мамлакатнинг стратегик ўрнини тобора мустаҳкамламоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган