Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ўзбекистонликлар АҚШда ҳайдовчи ва аграр соҳада ишлаши мумкин

13.05.2026 07:53

14

NCAE билан мавсумий иш дастурларини кенгайтириш ва иш берувчилар иштирокида меҳнат форумлари ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди. Head Honchas билан H-2A визаларини расмийлаштириш, Америка қишлоқ хўжалиги соҳасида ўзбекистонлик кадрлар салоҳиятини тарғиб қилиш ҳамда 8–10 ҳафталик тайёрлов дастурларини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.

Нью-Йорк шаҳрида ўтган Халқаро миграцияни кўриб чиқиш форуми (IMRF) доирасида Ўзбекистон делегацияси АҚШнинг қатор ташкилот ва компаниялари билан меҳнат миграцияси соҳасида янги келишувларга эришди.

Миграция агентлиги хабарига кўра, делегация раҳбари Беҳзод Мусаев форумдаги нутқида Ўзбекистонда миграция соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, касбий ва тил тайёргарлиги тизими ҳамда халқаро ҳамкорлик натижалари ҳақида маълумот берган. У меҳнат миграциясини фақат иқтисодий эҳтиёж эмас, балки инсон капиталига инвестиция сифатида баҳолаш муҳимлигини таъкидлаган.

Форум доирасида Халқаро миграция ташкилоти бош директори ўринбосари Угочи Дэниэлс билан хориждаги ўзбекистонликлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва Тошкентда ўтказилиши режалаштирилаётган халқаро миграция форуми масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Logan University билан Америка меҳнат бозори учун тиббиёт ходимларини тайёрлаш, қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш ҳамда инсон ресурсларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Missouri Trucking School вакиллари билан эса 160 соатлик махсус дастур асосида юк автомобили ҳайдовчиларини АҚШ стандартлари бўйича ўқитиш ва ишга жойлаштириш механизмлари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, NCAE билан мавсумий иш дастурларини кенгайтириш ва иш берувчилар иштирокида меҳнат форумлари ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди. Head Honchas билан H-2A визаларини расмийлаштириш, Америка қишлоқ хўжалиги соҳасида ўзбекистонлик кадрлар салоҳиятини тарғиб қилиш ҳамда 8–10 ҳафталик тайёрлов дастурларини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.

Шу билан бирга, Ballon Stoll билан O, H-2A, H-2B, H-1B ва E визалари орқали АҚШда ишлаш имкониятлари ҳамда у ердаги ўзбекистонликларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш юзасидан музокаралар ўтказилди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган