Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Президент қабулхоналарида аҳоли энг кўп нимадан шикоят қилинмоқда?

13.05.2026 13:19

24

Шунингдек, прописка, фуқаролик, паспорт, банкоматдан нақд пул олиш, интернет сифати, нотариус, пенсияни нақд олиш, хорижий диплом нострификацияси ҳамда ҳаж ва умра билан боғлиқ муаммолар ҳам сезиларли даражада камайган.

Ўзбекистонда Президент Халқ қабулхоналарига келаётган мурожаатлар сўнгги йилларда кескин ўзгаргани маълум қилинди. Агар 2016–2017 йилларда аҳоли асосан валюта айирбошлаш, прописка, нақд пул, интернет ва паспорт каби тизимли муаммолардан шикоят қилган бўлса, бугунги кунда мурожаатлар марказига ижтимоий ҳаётнинг энг оғриқли масалалари чиқиб келмоқда.

Контент маркази томонидан ташкил этилган учрашувда Халқ қабулхонаси масъуллари маълум қилишича, ҳозир аҳолидан энг кўп алимент, бола нафақаси, бир марталик моддий ёрдам, газ баллони, ишсизлик, даволаниш ва иш ҳақини ундириш билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушмоқда.

Таққослаш учун, 2016 йилда валюта конвертацияси бўйича 5 мингга яқин, 2017 йилда эса 22 мингдан ортиқ мурожаат қайд этилган. Конвертация эркинлаштирилганидан кейин эса бу каби шикоятлар деярли йўқолган. Шунингдек, прописка, фуқаролик, паспорт, банкоматдан нақд пул олиш, интернет сифати, нотариус, пенсияни нақд олиш, хорижий диплом нострификацияси ҳамда ҳаж ва умра билан боғлиқ муаммолар ҳам сезиларли даражада камайган.


Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган