Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Фермерларга озуқа омборлари қуриш учун ер ажратишга рухсат берилади

13.05.2026 18:53

16

Янги агентлик олдига мамлакатдаги қорамоллар сонини 16,5 миллион бошга, қўй ва эчкилар сонини 30 миллион бошга, паррандалар сонини эса 141 миллион бошга етказиш вазифаси қўйилган. Шунингдек, гўшт ва сутни қайта ишлаш даражасини 50 фоизга, наслдор қорамоллар улушини 90 фоизга етказиш режалаштирилган.

Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантириш ва яйловлардан самарали фойдаланиш мақсадида Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди. Янги тузилма Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида фаолият юритади.

Янги агентлик олдига мамлакатдаги қорамоллар сонини 16,5 миллион бошга, қўй ва эчкилар сонини 30 миллион бошга, паррандалар сонини эса 141 миллион бошга етказиш вазифаси қўйилган. Шунингдек, гўшт ва сутни қайта ишлаш даражасини 50 фоизга, наслдор қорамоллар улушини 90 фоизга етказиш режалаштирилган.

Ҳукумат озуқа базасини кенгайтириш учун Қорақалпоғистон ва ҳар бир вилоятдан биттадан туманни чорвачиликка ихтисослаштиришни режалаштирмоқда. Ушбу ҳудудларда пахта ва ғалла майдонларининг 50 фоизигача қисмида озуқабоп экинлар экишга рухсат берилади. Бундай лойиҳалар учун 10 фоизлик имтиёзли кредитлар ҳам ажратилади.

Бундан ташқари, барча фермер хўжаликларига ижара ерларининг 20 сотих қисмида енгил конструкцияли бинолар, озуқа омборлари ва силос ўраларини ортиқча бюрократик тартибларсиз қуришга рухсат берилади.

Йил охиригача камида 10 гектар ерга эга 28,7 мингдан ортиқ фермер хўжаликларида 2 миллион бош қорамол боқишни йўлга қўйиш вазифаси ҳам белгиланган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган