Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Тошкентда “Мингўрик”дан Чилонзор буюм бозоригача янги метро линияси қурилади

14.05.2026 10:42

73

Тошкент метрополитенини ривожлантириш бўйича тақдимот Президент Шавкат Мирзиёевга тақдим этилди. Лойиҳа тўлиқ амалга оширилгач, метро тармоғи 79 та станция ва 103 километр узунликка етиши кутилмоқда. 2030 йилга бориб метронинг кунлик йўловчи оқими 1,8 миллион нафаргача ошиши прогноз қилинган.

Тошкент шаҳрида метро тармоғини кенгайтириш доирасида “Мингўрик” станциясидан Чилонзор буюм бозоригача (Абу Сахий) янги метро линияси қурилиши режалаштирилмоқда.

Маълум қилинишича, лойиҳа икки босқичда амалга оширилади:

Биринчи босқичда: “Мингўрик” — “Жанубий вокзал” йўналиши қурилади.

Иккинчи босқичда: Линия Чилонзор буюм бозоригача узайтирилади.

Тошкент метрополитенини ривожлантириш бўйича тақдимот Президент Шавкат Мирзиёевга тақдим этилди. Лойиҳа тўлиқ амалга оширилгач, метро тармоғи 79 та станция ва 103 километр узунликка етиши кутилмоқда. 2030 йилга бориб метронинг кунлик йўловчи оқими 1,8 миллион нафаргача ошиши прогноз қилинган.

Шунингдек, метро тизимида қуйидаги ислоҳотлар кўзда тутилган:

  • Янги замонавий поездлар харид қилиш;
  • Электр деполари қуриш;
  • Поездлар ҳаракати оралиғини 1,5–3 дақиқагача қисқартириш;
  • “Park&Ride” (тўхтаб ўтиш) тизимини жорий этиш;
  • Станцияларда савдо нуқталари ва вендинг аппаратлари ўрнатиш.

Тақдимотда метро инфратузилмасидан самарали фойдаланиш, йўловчилар учун қулайликларни ошириш ва энергия тежамкор транспорт тизимини ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Президент лойиҳалар билан танишиб, метро шаҳар инфратузилмасида муҳим ўрин тутишини таъкидлади ва режаларни амалга ошириш бўйича тегишли топшириқларни берди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган