Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Тошкентда тирбандликка қарши янги марказга 50 миллиард сўм ажратилди

14.05.2026 20:49

7

Ҳужжатга кўра, вазирлик ва идораларнинг айрим ваколатлари 2028 йил 31 декабргача ҳуқуқий эксперимент тариқасида ушбу марказга ўтказилади. Марказ шунингдек, Тошкент интеллектуал транспорт тизимининг техник буюртмачиси ва оператори ҳисобланади. Рақамлаштириш вазирлиги ушбу тизимни 2027 йил 1 февралга қадар ишга тушириши керак.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Тошкент шаҳрида йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази” МЧЖ устав капиталига 50 миллиард сўм ажратди.

Мазкур марказни ташкил этиш Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил 4 декабрда қабул қилинган ПҚ-368-сонли “Тошкент шаҳрида транспорт тизими бошқарувини такомиллаштириш ҳамда тирбандликларнинг олдини олишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан белгиланган.

Қарорга мувофиқ, марказ Тошкентда транспорт, йўловчи ва пиёдалар оқимини рақамли технологиялар асосида мониторинг қилиш, йўл ҳаракатини бошқариш ва тирбандликларни камайтириш билан шуғулланади.

Шунингдек, марказ:

— шаҳар йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш;

— ягона транспорт маълумотлар базасини шакллантириш;

— жамоат транспорти жозибадорлигини ошириш;

— микромобиллик ва “яшил” транспортни қўллаб-қувватлаш;

— пулли автотураргоҳлар ташкил этиш;

— метро ва автобус бекатлари яқинида кўп қаватли парковкалар қуриш;

— йўл ҳаракати маданиятини ошириш бўйича тарғибот ишларини амалга оширади.

Ҳужжатга кўра, вазирлик ва идораларнинг айрим ваколатлари 2028 йил 31 декабргача ҳуқуқий эксперимент тариқасида ушбу марказга ўтказилади.

Марказ шунингдек, Тошкент интеллектуал транспорт тизимининг техник буюртмачиси ва оператори ҳисобланади. Рақамлаштириш вазирлиги ушбу тизимни 2027 йил 1 февралга қадар ишга тушириши керак.

Интеллектуал транспорт тизими орқали:

— светофорлар автоматик бошқарилади;

— транспорт ва пиёдалар оқими таҳлил қилинади;

— тез ёрдам ва махсус хизмат транспортига устувор ҳаракат берилади;

— юк машиналарининг оғирлик меъёрлари назорат қилинади;

— экологик талабларга жавоб бермайдиган транспорт воситалари аниқланади;

— ЙТҲ хавфи юқори ҳудудлар мониторинг қилинади.

Президент қарори билан шунингдек, Тошкент транспорт тизимини 2030 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари ҳам тасдиқланган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган