Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ўзбекистон Президенти Қозоғистонга жўнаб кетди

15.05.2026 10:54

7

“Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш” мавзусида ўтказиладиган йиғилиш кун тартибидан савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт-коммуникация ва экология соҳаларида минтақавий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиш учун ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

“Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш” мавзусида ўтказиладиган йиғилиш кун тартибидан савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт-коммуникация ва экология соҳаларида минтақавий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Йетакчилар рақамли инфратузилмани ривожлантириш, инновацион технологияларни жорий этиш ҳамда сунъий интеллектни амалда қўллашга алоҳида эътибор қаратадилар.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган