Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ўзбекистонда йирик экологик EXPO бўлиб ўтади

15.05.2026 14:41

9

Тадбирда дунёнинг 100 дан ортиқ давлатидан вакиллар, халқаро ташкилотлар, инвесторлар, экологлар ҳамда йирик компаниялар иштирок этиши кутилмоқда.

Тошкент шаҳрида “Eco Expo Central Asia 2026” халқаро экологик кўргазмаси ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги “Green University”да ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Тадбирда дунёнинг 100 дан ортиқ давлатидан вакиллар, халқаро ташкилотлар, инвесторлар, экологлар ҳамда йирик компаниялар иштирок этиши кутилмоқда.

Кўргазма доирасида “яшил” энергетика, чиқиндиларни қайта ишлаш, сув ресурсларини бошқариш, иқлим ўзгаришига мослашув ва экологик барқарор ривожланишга оид инновацион лойиҳалар намойиш этилади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган