Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Самарқандда тадбиркорлар учун семинар ташкил этилди

15.05.2026 15:43

13

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бизнес-омбудсман девони томонидан жойларда тадбиркорлик субъектлари учун ҳуқуқий семинарлар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бизнес-омбудсман девони томонидан жойларда тадбиркорлик субъектлари учун ҳуқуқий семинарлар ўтказилмоқда.

Навбатдаги тадбир Транспорт назорати инспекциясининг йўл-қурилиш ишларини назорат қилиш Самарқанд вилояти ҳудудий бўлимида ташкил этилиб, унда тадбиркорлик субъектлари ҳамда назорат қилувчи органлар вакиллари иштирок этди.

Семинар давомида Президентнинг 2026 йил 15 апрелдаги ПҚ-138-сон қарори ҳамда 17 апрелдаги ПФ-63-сон Фармонининг мазмун-моҳияти кенг тушунтирилди.

Хусусан, молиявий жарималарни қўллаш тартибини либераллаштириш, тадбиркорлар зиммасидаги ортиқча юкламаларни камайтириш, назорат жараёнларини рақамлаштириш ва тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларни чеклаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, “Ягона давлат назорати” ахборот тизимини такомиллаштириш, давлат органлари ва тадбиркорлар ўртасидаги мулоқот шаффофлигини ошириш бўйича белгиланган вазифалар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Тадбир якунида иштирокчиларнинг тадбиркорлик фаолиятини назорат қилиш ва ҳуқуқий ҳимояга оид саволларига масъуллар томонидан жавоб қайтарилди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган