Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, Баҳодир Бобомуродович Аҳмедов “Янги Ўзбекистон” университети ректори лавозимига тайинланди.
Баҳодир Аҳмедов физика-математика фанлари доктори бўлиб, 2011 йилда Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. У Испаниянинг Гранада университети ҳамда Германиянинг Ахен техника университетида магистратура ва докторантура босқичларида таҳсил олган.
Меҳнат фаолияти давомида у 2016 йилдан Тошкентдаги INHA университетида профессор сифатида ишлаган. 2021 йилдан буён эса “Янги Ўзбекистон” университетида профессор ва ўқув ишлари бўйича биринчи проректор лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Баҳодир Аҳмедов 2020 йилда илм-фан ва таълим соҳасидаги хизматлари учун “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

