Тошкент вилоятида Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона идоралари ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.
Маълум қилинишича, олдиндан кузатувга олинган Самарқанд шаҳрида яшовчи, 2001 ва 2002 йилларда туғилган икки нафар шахс қўшни республикадан контрабанда йўли билан олиб кирилган 5 килограмм 160 грамм “опий” моддасини Тошкент вилоятининг Бўка туманидан олиб кетаётган вақтида қўлга олинган.
Тезкор тадбир давомида катта миқдордаги гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида мусодара қилинди.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

