Ўзгидромет 15–22 май кунлари кутилаётган ёғингарчилик сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини хавфи борлигидан огоҳлантирди.
Огоҳлантириш Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг қатор туманларига тааллуқли.
Маълум қилинишича, айрим ҳудудларда ёмғир сувлари тўпланиши ва бунинг оқибатида сув босиш ҳолатлари ҳам юзага келиши мумкин.
Фуқаролар, айниқса тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчилар, дам олувчилар ҳамда ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралди.

