Жанубий Корея озиқ-овқат сифатида ит гўштини истеъмол қилишдан воз кечмоқда. Осиёдаги ушбу мамлакатда бу анъана кўп асрлар давомида мавжуд бўлган, энди эса ҳайвонларни озиқ-овқат учун етиштириш, сўйиш ва сотишга тўлиқ тақиқ келаси йил февраль ойидан кучга кириши маълум қилинди.
Бу йўналишдаги тўлиқ тақиққа ўтиш жараёни босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Республикада махсус ит етиштириш фермаларининг 80 фоиздан ортиғи ёпилди, қолганлари эса йил охирига қадар ўз фаолиятини тўхтатиши керак.
Кўплаб кореяликлар узоқ йиллардан бери тўрт оёқли жониворлар озуқа манбаи эмас, балки дўст ва оила аъзоси эканини таъкидлаб келади. Шунга қарамай, ҳозиргача Жанубий Кореянинг тахминан 10 миллион аҳолиси ит гўштини истеъмол қилиб келмоқда.

