Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан Боку шаҳрига келди.
Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортда давлат раҳбарини Озарбайжон маданият вазири Одил Каримли ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари 18 май куни бўлиб ўтади. Дастурга мувофиқ, Ўзбекистон Президенти Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси тадбирларида, шу жумладан, Етакчилар саммитида иштирок этади.


