Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

10-синф ўқувчиси SAT имтиҳонида 1540 балл тўплади

18.05.2026 16:22

70

Имтиҳон икки қисмдан — математика ва инглиз тили бўлимларидан иборат бўлиб, Салоҳиддин математика қисмида 800 балл, яъни 100 фоизлик натижа қайд этган.

Тошкент шаҳридаги 7-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Зайниддинов Салоҳиддин Ҳусниддин ўғли SAT имтиҳонида 1540 балл тўплади.

Салоҳиддин 2025 йилда, 16 ёшида IELTS халқаро имтиҳонида биринчи уринишнинг ўзида 8,5 балл тўплаб, юқори натижа қайд этган эди.

Возможно, это изображение текст "SAT May 02, 2026 Administration May 1, 2026 10th 10thGrade Grade TOTAL SCORE 1540 400-1600 400- 1600 Reading and Writing 740 200 200-800 Math 800 200-800 See Score Details"

Яқинда эса у SAT (Scholastic Assessment Test) халқаро имтиҳонида 1540 балл натижа кўрсатди. Имтиҳон икки қисмдан — математика ва инглиз тили бўлимларидан иборат бўлиб, Салоҳиддин математика қисмида 800 балл, яъни 100 фоизлик натижа қайд этган.

Маълумот учун, SAT АҚШ ва бир қатор хорижий давлатлардаги нуфузли университетларга киришда талаб қилинадиган халқаро стандарт тест бўлиб, у математика, таҳлилий фикрлаш, инглиз тили ва матн билан ишлаш кўникмаларини баҳолайди. Максимал натижа 1600 баллни ташкил этади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган