Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ўзбекистонда яна бир хорижий автомобил брендини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

19.05.2026 09:06

12

Лойиҳа қиймати 135 млн АҚШ доллари бўлиб, умумий 30 гектар майдонда икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда 35 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция ўзлаштирилиб, йиллик 10 минг дона автомобил ишлаб чиқариш қувватига эга SKD заводи ишга туширилди ҳамда 100 та янги иш ўрни яратилди.

«Янги Авлод» махсус саноат зонасида «JAC Motors Toshkent» қўшма корхонаси очилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар бермоқда.

Бренднинг Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши бошланган илк модели — JAC M3 автомобилини йиғиш линияси расман ишга туширилди.

Заводда Хитой билан ҳамкорликда ички ёнув двигателли, гибрид автомобиллар ва электромобиллар ишлаб чиқарилади.

Лойиҳа қиймати 135 млн АҚШ доллари бўлиб, умумий 30 гектар майдонда икки босқичда амалга оширилади.

Биринчи босқичда 35 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция ўзлаштирилиб, йиллик 10 минг дона автомобил ишлаб чиқариш қувватига эга SKD заводи ишга туширилди ҳамда 100 та янги иш ўрни яратилди.

Иккинчи босқичда эса тўлиқ ишлаб чиқариш циклига эга CKD заводини барпо этиш, йиллик қувватни 30 минг дона автомобилга етказиш ва қарийб 1000 та қўшимча иш ўрни яратиш кўзда тутилган.

Келгусида Тошкентда JAC M3, Sunray, JS8, RF8, T8 ва T9 моделларини ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.


Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган