Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

АҚШда мактаб ўқувчиларига адашиб тупроқ едирилди

19.05.2026 21:08

13

Бунга оддий эътиборсизлик сабаб бўлган. Кундузи табиий фанлар дарсида ўқувчилар лаборатория тажрибаси учун идишда тупроқ пиширишган. Усти фольга билан ёпилган ушбу идиш ошхонадаги озиқ-овқатлар ёнига қўйиб қўйилган. Кечки овқатга тайёргарлик кўраётган ходимлар эса шошилинчда уни ширинлик билан адаштириб, болаларга тарқатиб юборишган.

АҚШнинг Мэн штатидаги мактаблардан бирида очликка қарши ўтказилган хайрия тадбирида ўқувчиларга тасодифан десерт ўрнига тупроқ едирилди.


Бунга оддий эътиборсизлик сабаб бўлган. Кундузи табиий фанлар дарсида ўқувчилар лаборатория тажрибаси учун идишда тупроқ пиширишган. Усти фольга билан ёпилган ушбу идиш ошхонадаги озиқ-овқатлар ёнига қўйиб қўйилган. Кечки овқатга тайёргарлик кўраётган ходимлар эса шошилинчда уни ширинлик билан адаштириб, болаларга тарқатиб юборишган.


New York Post нашрининг ёзишича, уч нафар ўсмир ундан таътиб кўришга улгурган. Бироқ улар нима эканини дарҳол тушуниб, ўша заҳотиёқ туфлаб ташлашган.


Мактаб маъмурияти ота-оналардан узр сўради ва бу ҳеч қандай ҳазил эмас, балки ачинарли хатолик эканини таъкидлади.

Теглар:

#АҚШ

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган