Ҳукумат қарори билан 1 июлдан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмдаги савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида амалга оширилган харидлар бўйича назорат-касса техникаси орқали берилган чеклар асосида ютуқли ўйинлар ўтказилади.
Харид чекларини “Солиқ” иловаси орқали рўйхатдан ўтказган ҳар бир шахс ютуқли ўйин иштирокчисига айланади.
Ютуқли ўйин ҳар ойда “Солиқ” иловасидаги “Ютуқли ўйинлар” платформаси орқали ўтказилади.
Танлов 1 ой давомида иштирокчилар томонидан рўйхатдан ўтказилган харид чеклари жамланмаси доирасида ўтказилиб, ғолиблар инсон омилисиз харид чекини тасодифий танлаб олиш асосида аниқланади.
Ҳар бир ютуқли ўйин ғолибига бош соврин сифатида автомашина тақдим этилади.

