Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

“Толибон” қизларнинг сукути никоҳга розилик белгиси деб ҳисобланувчи қонунни қабул қилди

20.05.2026 10:07

12

Қонун вояга етмаганлар никоҳи, бедарак йўқолган турмуш ўртоқлар, зинода айблаш ва мажбурий ажрашиш билан боғлиқ масалаларни ҳам ўз ичига олади. Шунингдек, қонунда болалигида турмушга чиқарилган шахс вояга етгач никоҳни бекор қилиши мумкинлиги ҳам қайд этилган.

Афғонистонда “Толибон” муваққат ҳукумати никоҳ ва оилавий муносабатларга оид янги қонунни қабул қилди. 31 моддадан иборат низом “Толибон” олий етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охунзода томонидан тасдиқланган.

Мазкур ҳужжатдаги энг баҳсли бандга кўра, балоғат ёшига етган “бокира қиз”нинг сукут сақлаши никоҳга розилик сифатида талқин қилинади.

Қонун вояга етмаганлар никоҳи, бедарак йўқолган турмуш ўртоқлар, зинода айблаш ва мажбурий ажрашиш билан боғлиқ масалаларни ҳам ўз ичига олади. Шунингдек, қонунда болалигида турмушга чиқарилган шахс вояга етгач никоҳни бекор қилиши мумкинлиги ҳам қайд этилган.

Янги низом “Толибон”нинг аёллар ва қизларга нисбатан олиб бораётган сиёсати ортидан халқаро миқёсда янги танқидларга сабаб бўлди. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари болалар никоҳида ҳақиқий розилик бўлиши мумкин эмаслигини таъкидламоқда.

"Болалар никоҳи ҳеч қандай маънода ҳақиқий никоҳ эмас. Бола никоҳга розилик бера олмайди ва сукунатни розилик деб билиш хавфлидир, чунки бу қиз болани ўз овозидан бутунлай маҳрум қилади", — деди сиёсий шарҳловчи Фаҳима Муҳаммад.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган