Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Тошкент метросида хорижлик малакали мутахассислар иш бошлайди

20.05.2026 11:03

43

2026 йил август ойидан бошлаб халқаро хедхантер (headhunter) ташкилотлари ва нуфузли қидирув платформалари орқали чет эллик мутахассисларни (шу жумладан, хориждаги ватандошларни) жалб этиш бўйича очиқ танловлар эълон қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2026 йил 15 майда ПҚ-191-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра:

— Метрополитен бошқаруви тизимига илғор халқаро тажрибани татбиқ этиш ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида раҳбарлик лавозимларига хорижлик экспертларни жалб қилиш механизми йўлга қўйилади.

— 2026 йил август ойидан бошлаб халқаро хедхантер (headhunter) ташкилотлари ва нуфузли қидирув платформалари орқали чет эллик мутахассисларни (шу жумладан, хориждаги ватандошларни) жалб этиш бўйича очиқ танловлар эълон қилинади.

— 2027 йил январдан бошлаб хорижий мутахассисларни "Тошкент метрополитени" АЖ таркибига қабул қилиш бошланади.

— 2027 йил якунига қадар жамият бошқарувидаги камида 2 нафар раҳбар ходим лавозими халқаро даражадаги малакали мутахассислар ҳисобидан тўлдирилиши мажбурий этиб белгиланди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган