Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Тўпаланг дарёсидан 14 ёшли қизнинг жасади топилди

20.05.2026 13:14

8

Вояга етмаган Ф.М.нинг мурдаси терговга қадар текшириш давомида, жорий йилнинг 15 май куни дарёнинг Денов тумани «Иттифоқ» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмидан, тан жароҳатларисиз топилган.

Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани «Афросиёб» маҳалласида яшаб келган 2012 йилда туғилган Ф.М. (қиз) Тўпаланг дарёсида чўкиб, ҳалок бўлди.

Туман прокуратураси томонидан, айни пайтда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Вояга етмаган Ф.М.нинг мурдаси терговга қадар текшириш давомида, жорий йилнинг 15 май куни дарёнинг Денов тумани «Иттифоқ» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмидан, тан жароҳатларисиз топилган.

Суд тиббий экспертиза хулосасида марҳуманинг ўлимига юқори нафас йўлларининг сув билан беркилиши, механик асфиксия натижасида вафот этганлиги кўрсатилган.

Ҳозирда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган