Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Президенt Каннда Гран-прини қўлга киритган киноижодкорларни тақдирлади

20.05.2026 14:50

15

19 май куни президент Шавкат Мирзиёевнинг “Халқаро кинофестивалда ғолибликни қўлга киритган ёш ижодкорларни мукофотлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Кинематография агентлиги буюртмасига асосан “Ёшлик” киностудияси томонидан суръатга олинган “Қадам. Қуёш боласи Юсуф” қисқа метражли фильми Франциянинг Канн шаҳрида бўлиб ўтган 17-Халқаро “Entre Deux Cannes” инклюзив кинофестивалида бош соврини — Гран-прини қўлга киритиди.

Ушбу асар меҳр, матонат ва юксак инсонйлик туйғуларини тароннум этувчи таъсирли ҳикоя ҳисобланади. Фильм қаҳрамони Юсуф — Даун синдроми билан туғилган бола бўлиб, унинг қалбидаги чексиз нур, мусиқага бўлган муҳаббат ва ҳаётга бўлган ишонч томошабинни бефарқ қолдирмайди. Сюжет марказида она — Зилоланинг ўз фарзанди жамиятда муносиб ўрин эгаллаши мумкинлигини исботлаш йўлидаги фидокорона кураши ётади.

Мазкур кинокатрина Сухроб Қодиров ва Дилшод Усмонов каби маҳоратли ёш режиссёрлар томонидан саҳналаштирилган бўлиб, у инклюзив жамият барпо этиш ғоясини илгари сурди. Таъкидлаш жоиз, “Entre Deux Cannes” фестивали ногиронлик, нейрод хилма-хиллик ва инсонйлик мавзуларига бағишланган бўлиб, унинг асосий мақсади имконияти чекланган ва соғлом инсонларни санъат орқали бирлаштириш ҳисобланади.

19 май куни президент Шавкат Мирзиёевнинг “Халқаро кинофестивалда ғолибликни қўлга киритган ёш ижодкорларни мукофотлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Мазкур ҳужжатга кўра, “Қадам. Қуёш боласи Юсуф” фильмни яратишдаги юксак профессионал маҳорати ва миллий қадриятларни жаҳон миқёсда тарғиб қилгани учун қуйидаги ижодкорлар “Келajak бунёдкори” медали билан тақдирландилар:

  • Қодиров Сухроб Толмасович — эркин ижодкор, сценарист ва кинорежиссёр;
  • Усмонов Дилшодбек Холмурод ўғли — С.А.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институтининг Тошкент филиали талабаси, кинорежиссёр.


Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган