ДХХ, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда маҳалла раиси, кадастр муҳандиси ҳамда яна бир фуқаро 10 сотих ер майдонини 20 минг АҚШ долларига сотишга келишгани аниқланган.
Маълум бўлишича, улар ер ҳужжатларини расмийлаштириш учун кадастр тизимидаги танишлари орқали ноқонуний йўл билан ҳужжат тайёрламоқчи бўлган.
Тезкор тадбир давомида гумонланувчилар 17 минг АҚШ доллари ва 37 млн сўм олаётган вақтида ушланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

