Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

“OLX Uzbekistan” онлайн эълонлар бозорида устун мавқега эга деб топилди

21.05.2026 11:12

17

Қўмита маълумотига кўра, қонунчилик талабларига мувофиқ, платформа фаолиятида устун мавқени суиистеъмол қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида мажбурий тартибда монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади. Шунингдек, компания фаолияти доимий мониторинг қилиб борилади.

“OLX Uzbekistan” Ўзбекистонда онлайн реклама жойлаштириш хизматлари бозорида устун мавқега эга рақамли платформа оператори сифатида эътироф этилди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси маълум қилди.

Қўмита маълумотига кўра, қонунчилик талабларига мувофиқ, платформа фаолиятида устун мавқени суиистеъмол қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида мажбурий тартибда монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади. Шунингдек, компания фаолияти доимий мониторинг қилиб борилади.

“OLX Group” дунёнинг 30 га яқин мамлакатида фаолият юритувчи глобал онлайн платформалар тармоғи ҳисобланади. Компания таркибига OLX, Otomoto, Property24 каби машҳур платформалар киради.

Эслатиб ўтамиз, “TBC Bank Group” 2025 йилнинг август ойида “OLX Uzbekistan” акцияларининг назорат пакетини сотиб олганди. Компания маълумотларига кўра, платформа Ўзбекистонда энг кўп ташриф буюриладиган сайтлар орасида олтинчи ўринда туради. Ҳозирда унда ойига 5,4 миллион фаол фойдаланувчи ва 2,2 миллиондан ортиқ актуал эълон мавжуд.

Автомобиллар, кўчмас мулк, товар ва хизматлар савдосига ихтисослашган платформа мамлакат интернет аудиториясининг 20%идан ортиғини қамраб олгани қайд этилмоқда.

Маълумот учун, қонунчиликка кўра, агар компаниянинг бозор улуши 40% ёки ундан юқори бўлса, у тегишли бозорда устун мавқега эга субъект сифатида тан олинади. Бу эса компанияга бозор шароити ва рақобат муҳитига сезиларли таъсир кўрсатиш имконини беради.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган