Мактбача ва мактаб таълими вазирлиги 2025–2026-ўқув йили якунга бағишланган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини 25 май куни соат 08:00 дан 09:00 гача ўтказишни тавсия қилди.
Вазирликнинг 2026 йил 18 майдаги хатига кўра, тадбирлар “Юксак маърифатли авлод — Учинчи Ренессанс пойдевори!” шиори остида ташкил этилади.
Қайд этилишича, тадбирлар давомида ўқувчиларнинг эришган ютишлари, мактабларда яратилган шароитлар ва таълим жараёнидаги натижалар битирувчиларга содда ва тушунарли тарзда етказилиши лозим. Шунингдек, намунави хулқ-атвори ва юқори натижаларига эришган ўқувчиларни рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.
“Ота-оналарни ҳам тадбирларга жалб этиш, уларни “Энг фаол ота”, “Жонкуяр она” ва “Масъулиятли ота-она” каби номинациялар ҳамда миннатдорчилик хатлари билан тақдирлаш кўзда тутилган”, – дейилади вазирлик тавсиясида.
Шу билан бирга, тадбирларни мактаб ҳовлисидаги очиқ ва хавфсиз майдонларда ўтказиш, хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш ҳамда ўқувчиларнинг автотранспорт воситаларини бошқариш ҳолатларининг олдини олиш вазифаси юклатилган.
Маълумотларга кўра, “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари жорий йил 25-май куни республика бўйлаб ўтказилади. Бундан ташқари, 25–30-май кунлари “Хайр боғча — салом мактаб!” шиори остида мактабча таълим муассасалари битирувчилари учун ҳам байрам тадбирлари ташкил этилиши режалаштирилган.
Аввалроқ Ўзбекистонда 2026–2027-ўқув йилда умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфига қабул қилиш тартиби тасдиқланди. Янги тартибга кўра, 1 синфга қабул қилиш давлат хизмати орқали амалга ошириладиган ҳудудлар сони 64 тадан 135 taga, қамраб олинган мактаблар эса 1956 тадан 5689 taga етказилди.
Қабул жараёнлари my.gov.uz ҳамда my.maktab.uz порталлари орқали амалга оширилади. Аризалар 2026-йил 20-ийундан 31-ийулгача бириктирилган микроҳудуд доирасида, 1-августдан 31-августгача эса микроҳудуддан ташқари ҳудудлар учун қабул қилинади.

