Президент Шавкат Мирзиёев 21 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан Қурбон ҳайити олдида телефон орқали гаплашди. Шайх Президент шарофати билан Рамазон ойида қанча маблағ хайрия қилингани ва Ўзбекистоннинг ислом дунёсига қўшаётган ҳиссаси ҳақида гапирди.
“Сизни ташаббусингиз билан Рамазон ойида 1 трлн 50 миллиарддан зиёд маблағ хайрия қилинди. Миллионлаб қалбларга мамнуният улашилди. Шундай савобли ишларни давоми сифатида 100 нафар ҳамюртимизни Президент Ҳожиси сифатида Ҳаж сафарига юборилгани жуда катта қувончли воқеа бўлди”, дейди Шайх ҳазратлари Президент билан суҳбатда.

