Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Хориждан наслдор қорамол олиб кириш ҚҚСдан озод этилади

22.05.2026 09:48

9

Шунингдек, 2027 йил ҳосилидан бошлаб пахта ва ғалла экиладиган майдонларнинг 50 фоизида озуқабоп экинлар етиштиришга рухсат берилади.

Президентнинг чорвачилик тармоғини ривожлантиришга қаратилган қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 июндан 2029 йил 1 январга қадар хориждан наслдор қорамол, қўй ва эчкиларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод этилади.

Ҳужжатга кўра, 2026–2028 йилларда чорвачилик соҳасини ривожлантириш бўйича қатор муҳим вазифалар белгиланган. Жумладан, гўшт ва сут маҳсулотларини саноат усулида қайта ишлаш даражасини 50 фоизга етказиш ҳамда наслдор қорамоллар улушини 90 фоизгача ошириш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, 2027 йил ҳосилидан бошлаб пахта ва ғалла экиладиган майдонларнинг 50 фоизида озуқабоп экинлар етиштиришга рухсат берилади.

Қарорга асосан, 2026 йил 1 июлдан 2030 йил 1 январга қадар аҳоли хонадонларида идентификация қилинган сигирлардан олинган наслдор бузоқлар учун ҳам субсидия ажратилади.

Унга кўра:

— сунъий уруғлантириш орқали олинган ҳар бир наслдор бузоқ учун 500 минг сўм;

— эмбрион кўчириш (трансплантация) орқали олинган бузоқ учун эса 700 минг сўм субсидия берилади.

Мазкур чоралар орқали чорвачилик тармоғида маҳсулдорликни ошириш, насл сифатини яхшилаш ва озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш мақсад қилинган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган