Ўзбекистонда икки кунда беш марта зилзила содир бўлди. Уларнинг барчаси Бухоро вилоятининг Жондор тумани ҳудудида қайд этилган.
Хусусан, бугун, 22 май куни соат 10:44да навбатдаги зилзила юз берди. Зилзила магнитудаси — 4. Бундан бироз аввал, соат 10:15 да 3,8 магнитудали зилзила содир бўлганди.
Бошқа ҳудудларда сезилиш кучи қуйидагича бўлди:
- Газли шаҳрида 2-3 балл;
- Пешкў туманида 2 балл;
- Қоракўл туманида 2 балл;
- Жондор туманида 2 балл.
Зилзила бошқа вилоятларда сезилмаган.
Бунга қадар 22 май куни 01:32, 21 май куни 12:29 ва 15:47да зилзилалар қайд этилганди.

