Сенатор, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов давлат рамзлари ҳақидаги мақоласида Ўзбекистон гербида пахта ва буғдой тасвирлари сақланиб қолганини танқид қилди.
Унинг фикрича, мустақилликдан кейин ҳам гербда ушбу қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг акс этиши собиқ тузум билан мафкуравий боғлиқликни англатади. Рафиқов давлат рамзларида 1990 йиллардаги сиёсий хавотир ва иккиланишлар акс этганини таъкидлади.

