Президент қарорига кўра, ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва оғир хасталикка чалинган беморларни қўллаб-қувватлаш бўйича кенг қамровли хайрли ишлар амалга оширилади.
Эндиликда:
🔹 10 минг нафар оғир касалликка чалинган болаларда жарроҳлик амалиётлари ўтказилади;
🔹 2,3 минг нафар онкологик ва гемотологик касалликка чалинган беморлар текширув ва даволаш билан қамраб олинади;
🔹 камида 350 нафар беморда жигар ва буйрак трансплантацияси амалга оширилади.
Шунингдек, етим болалар, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган ҳарбийлар фарзандлари ҳамда оғир касаллик билан курашаётган болаларнинг омонат ҳисобварақларига 200 АҚШ долларидан пул мукофоти ўтказилади.
Қарор доирасида юртимиздаги 500 та масжид таъмирланиб, аҳоли учун янада қулай шароитлар яратилади. Қабристонлар ва муқаддас қадамжолар ҳам ободонлаштирилади.

