Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Сергелида аварияга учраган Nexia-3 йўловчиси вафот этди

23.05.2026 10:15

26

Дастлабки маълумотларга кўра, 2001 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia-3 русумли автомобилда юқори тезликда ҳаракатланган ва рул бошқарувини йўқотган. Оқибатда машина йўл четидаги бетон устунга бориб урилган.

22 май куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, воқеа соат 13:00 атрофида Файзли Тошкент кўчасидаги 60-уй қаршисида юз берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2001 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia-3 русумли автомобилда юқори тезликда ҳаракатланган ва рул бошқарувини йўқотган. Оқибатда машина йўл четидаги бетон устунга бориб урилган.

ЙТҲ натижасида автомобиль йўловчиси оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчига эса биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми — транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган