Starlink сунъий ёлдош интернети Қирғизистонда расман ишга тушди. Сервиснинг расмий харитасида мамлакат хизматдан фойдаланиш мумкин бўлган ҳудудлар қаторига киритилди.
Эндиликда фойдаланувчилар Starlink сайтда ўз манзилини киритиб, ҳудудида интернетга уланиш имконияти бор-ёқлигини текшириши мумкин. Қирғизистонда Starlink ускуналари тўплами 36 270 сом, яъни тахминан 415 доллар этиб белгилаган.
Ушбу хизмат айниқса симли ёки мобил интернет етиб бормаган чекка қишлоқлар ва tog‘li ҳудудлар учун муҳим аҳамиятга эга.
Марказий Осиёда Starlink аввалроқ Қозоғистон ва Тожикистонда ишга тушган. Қозоғистонда хизмат дастлаб чекка ҳудудлардаги мактабларни интернет билан таъминлаш учун синов режимида йўлга қўйилган, кейинчалик барча фойдаланувчилар учун очилган.
Ўзбекистонда эса Starlink хизматини 2026 йилдан бошлаб ишга тушириш режалаштирилган. Аввал бу муддат бир неча бор ўзгарган — дастлаб 2023 йил, кейин 2025йил деб кўрсатилган эди.
Маълумот учун, Starlink — SpaceX компаниясининг глобал сунъий ёлдош интернет тизими бўлиб, у дунёнинг чекка ва инфратузилмаси заиф ҳудудларида ҳам юқори тезликдаги интернет тақдим этишга мўлжалланган.

