Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқлари билан ўзбек халқининг бағрикенглик ва қўллаб-қувватлаш рамзи сифатида "Қурбон ҳайити" (Эид ал-Адҳа) муносабати билан ва Афғонистоннинг сел-сув тошқинларидан жабр кўрган аҳолисига кўмак кўрсатиш мақсадида 200 тоннага яқин озиқ-овқат маҳсулоти ортилган навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юклари Балх вилоятига етказилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

Инсонпарварлик юклари Ҳайратон шаҳридаги "Астрас" компанияси ҳудудида Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев ва Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда Балх вилояти губернаторининг ўринбосари Нурулҳоди Абуидрис, шунингдек, икки томон расмийлари иштирокида топширилди.

Инсонпарварлик ёрдами таркибидан ун, гуруч, шакар, макарон ва қандолат маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, нўхот, тез тайёрланадиган таомлар ўрин олган.
Афғонистон расмийлари Ўзбекистон Президенти ва халқига кўрсатаётган инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорчилик билдириб, Қурбон ҳайити муносабати билан самимий табрикларини йўллашди.
5
0

