Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли баёни билан қуйидаги тоифадаги фуқаролар учун тўлов-контракт муддатлари узайтирилди. Бунда абитуриентлар, уларнинг ота-оналари ва олий таълим ташкилотларининг мурожаатлари инобатга олинган. Узайтириш қуйидагилар учун амал қилади:
— бакалавриат ва магистратурада бугунги кунга қадар дарсларда қатнашиб, якуний имтиҳонларни муваффақиятли топширган абитуриентлар;
— ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар.
Улар учун контрактнинг 100 фоизини тўлаш ва талабаликни расмийлаштириш муддати 2026 йил 10 июнгача узайтирилди.
Маълумот учун, амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати олий таълим ташкилотлари раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин.

