Сўнгги йилларда музейларга катта эътибор қаратилмоқда, янги музейлар сони ортиб бормоқда. Давлатимиз Раҳбари томонидан музейлар ва музей ходимларига эътибор, эътироф кучайган, бунга мисол 23-24 май кунлари Хива шаҳрида музей раҳбарлари ва ходимлари учун “Замонавий музейлар ва рақамли фондлар: инновацион бошқарув стратегиялари” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

100 дан зиёд музей ходимлари иштирок этди. Семинар-тренингда, бугунги кунда музейлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва аҳолини музейларга кенг жалб қилиш, сунъий интеллектдан оқилона музей соҳасида фойдаланиш масалалари ўртоқлашилди.
Сабаби бугунги кунда аҳолимизни кўп қисмини ташкил этувчи ёшларни музейларга жалб қилиш оғриқли муаммоларимиз бўлиб қолмоқда, шу масалаларни биргаликда кўриб чиқилди. 
Семинар-тренингни Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Элмурод Нажимов, Хива шаҳар ҳокими Темур Давлатов очиб беришди, тадбир давомида музей соҳасида неча йиллардан буён ишлаб келаётган соҳа мутахассислари Музей фаолиятини тарғиб қилишда PR технологияларнинг ўрни, музей ашёлари қайд этиш ва илмий рўйхатга олишда сунъий интеллект интеграцияси яна бир неча мавзуда маърузалар қилишди.
Бу семинар-тренинг ёш музей ходимлари учун билим малака бўлиб хизмат қилди. Барча қатнашчилар савол-жавоб орқали ўзлари қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Тадбир давомида йиллар давомида жонкуярлик билан ишлаб келаётган музей ходимларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу рағбатлантириш, ўз ишларига меҳрни оширади, келгуси ишларида музей соҳасида янгилик қилишда кўмакчи бўлиб хизмат қилади.
24 май куни музей ходимлари учун Ичан-Қалъа бўйлаб саёҳат ташкил этилди. Очиқ осмон остида жойлашган бу музей йиллар давомида чет эллик меҳмонларни ҳам ўзига жалб қилиб турибди. Бундай экскурсиялар ходимларнинг малакасини ошириш музей соҳасида янгиликларни ўрганишда ёрдам берди.
Ичан-Қалъа — Ўзбекистоннинг энг қадимий ва сирли тарихий масканларидан биридир. У Хива шаҳрининг ички қалъаси ҳисобланади. Қалин деворлар билан ўралган бу ҳудуд қадим замонлардан буён бутун бошли тарихий шаҳар сифатида сақланиб келмоқда. Шу сабаб Ичан-Қалъа кўпинча “очиқ осмон остидаги музей” деб аталади.
Ичан-Қалъа ҳудудида ўнлаб мадраса, масжид, минора ва саройлар мавжуд. Уларнинг ҳар бири ўзига хос меъморчилик услуби ва тарихига эга. Айниқса, Калта Минор минораси ўзининг мовий кошинлари билан сайёҳларни ҳайратга солади. Бу минора жуда баланд қилиб қурилиши режалаштирилган, аммо қурилиш тугалланмай қолганлиги сабаб “Калта Минор” деб ном олган.
Қалъанинг энг машҳур жойларидан яна бири Кўҳна Арк саройидир. Бу ер қадимда ҳукмдорлар яшайдиган ва давлат ишлари олиб бориладиган марказ бўлган. Шунингдек, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси ҳам муқаддас зиёратгоҳлардан бири ҳисобланади. 1990 йилда ЮНЕСКО Ичан-Қалъани Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритган. Бу эса унинг нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё маданий мероси учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади.
Ичан-Қалъада сайр қилиш жараёнида ўзимизни гўё бир неча аср олдинги Шарқ шаҳрига тушиб қолгандек ҳис қилардик. Қадимий кўчалар, лой деворлар ва мовий кошинлар тарих нафаси билан уйғунлашиб, инсон қалбида унутилмас таассурот қолдиради.
Ражабова Гулнора,
Сергей Бородин уй-музей директори

