Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

2026 йилги Ҳаж мавсумида 1,7 миллиондан ортиқ ҳожи Маккага ташриф буюрди

28.05.2026 17:07

67

Маълум қилинишича, бу йилги Ҳаж мавсумида дунёнинг 165 та давлатидан келган мусулмонлар иштирок этган.

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Статистика бош бошқармаси 2026 йил 26 май куни 1447-ҳижрий йилги Ҳаж мавсумига оид расмий маълумотларни эълон қилди.

Унга кўра, жорий йилда ҳаж амалларини бажариш учун келган ҳожиларнинг умумий сони 1 миллион 707 минг 301 нафарни ташкил этган.

Шундан:

— 1 миллион 546 минг 655 нафар ҳожи дунёнинг турли давлатларидан Саудия Арабистонига ташриф буюрган;

— 160 минг 646 нафарини эса Саудия Арабистонида яшовчи фуқаролар ва резидентлар ташкил қилган.

Статистикага кўра, ҳожиларнинг:

— 893 минг 396 нафари эркаклар,

— 813 минг 905 нафари аёллардан иборат бўлган.

Маълум қилинишича, бу йилги Ҳаж мавсумида дунёнинг 165 та давлатидан келган мусулмонлар иштирок этган.

Шунингдек, ҳаж тадбирларини юқори савияда ташкил этиш мақсадида:

— 441 минг 49 нафар хизматчи,

— 26 минг 701 нафар волонтёр жалб қилинган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган