Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ўзбекистонда маданият ва санъат намояндаларига юксак давлат мукофотлари берилди

28.05.2026 21:24

64

Жумладан, Ўзбекистон халқ артисти, кинорежиссёр Шуҳрат Аббосов, актёрлар Ғани Аъзамов, Ҳамза Умаров, Обиджон Юнусов, халқ ёзувчиси Одил Ёқубов ҳамда актриса Зайнаб Садриева “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди.

28 май — маданият, санъат ва адабиёт аҳли учун унутилмас кун бўлди. Президент фармонлари билан мамлакатимизда миллий маданият, адабиёт ва санъат ривожига улкан ҳисса қўшган юзлаб ижодкорлар давлат мукофотлари ва фахрий унвонлар билан тақдирланди.

Давлат раҳбарининг “Мамлакатимизда маданият, санъат ва адабиёт соҳаларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган бир гуруҳ марҳум ижодкорларни мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, халқ хотирасида ўчмас из қолдирган қатор санъат ва адабиёт намояндалари юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Жумладан, Ўзбекистон халқ артисти, кинорежиссёр Шуҳрат Аббосов, актёрлар Ғани Аъзамов, Ҳамза Умаров, Обиджон Юнусов, халқ ёзувчиси Одил Ёқубов ҳамда актриса Зайнаб Садриева “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди.

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган бўлса, Саида Зуннунова, Манзура Ҳамидова ва Орифхон Хотамов “Фидокорона хизматлари учун” орденига сазовор бўлди.

Шунингдек, Оълмас Алихўжаев, Икрома Болтаева, Марям Ёқубова, Жамшид Зокиров, Ҳожиакбар Нурматов, Очилхон Отахонов, Диас Раҳматов, Юлдуз Ризаева, Ўлмас Саиджонов ва Тўлқин Тожиев “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланди.

Эстрада хонандаси Даврон Ғоипов, хонанда ва созанда Расулқори Мамадалиев, академик Эдуард Ртвеладзе ҳамда дубляж актёри Санжар Садуллаев “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

Шу куни имзоланган яна бир фармон билан маданият, санъат ва адабиёт соҳаларида фаолият юритаётган кўплаб ижодкорлар фахрий унвон ва давлат мукофотларига сазовор бўлди.

“Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” унвони Гиёс Бойтаев, Рустамжан Ғаипов, Матякуб Матчанов, Учқун Тиллаев, Абдурахман Холтажиев ва Раъно Ярашовага берилди.

Шоира Шарипа Салимова “Ўзбекистон Республикаси халқ шоири” унвони билан тақдирланган бўлса, Мавзур Маҳмудов “Халқ рассоми”, Ҳикматулла Файзуллаев эса “Халқ устаси” унвонига муносиб кўрилди.

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” унвони Отабек Мамазоитов, Толиб Муминов, Масуда Отажонова, Хуршид Расулов, Илмира Раҳимджанова, Мунисахон Ризаева ва Асқар Холмуминовга берилди.

“Буюк хизматлари учун” ордени билан Эркинбой Камилов ва Йодгор Сагдиев, “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан Эркин Аъзамов, Зулфиқор Мусоқов ва Матлуба Дадабоева тақдирланди.

“Фидокорона хизматлари учун” ордени Усмонқул Азимов, Давронбек Атабаев, Беҳзад Муҳаммадкаримов, Хайрулла Нуритдинов, Салима Умарова ва бошқа бир қатор ижодкорларга топширилди.

“Меҳнат шуҳрати” орденига эса Абдулаҳат Абдурашидов, Азизбайев Салоҳиддин, Шаҳобиддин Амриддинов, Жаҳонгир Аҳмедов, Элмурод Исломов, Ўткир Қодиров, Насипов Элёр, Шоҳрух Шадманов ва бошқа кўплаб санъат ва маданият намояндалари муносиб кўрилди.

“Дўстлик” ордени билан ҳам ўнлаб ижодкорлар, ёзувчилар, хонандалар, актёрлар, рассомлар ва маданият соҳаси ходимлари тақдирланди. Улар орасида Қаҳрамон Абдураҳимов, Камолиддин Алимақсумов, Улмас Аллабергенов, Анваржон Ғаниев, Улуғбек Қодиров, Шерзод Боймуродов, Дамир Раҳмонов, Валижон Шамшиев ва бошқалар бор.

Шунингдек, “Келажак бунёдкори” медали билан ёш ижодкорлар — Шаҳриёр Ибрагимов, Наврўза Мамаражабова, Элёр Мелибоев, Лазизбек Муҳторов, Шоҳруҳ Сиражев, Шоҳрух Хамдамов ва бошқалар тақдирланди.

“Шуҳрат” медали билан эса маданият, музейчилик, театр, адабиёт, мусиқа ва ҳунармандчилик соҳаларида фаолият юритаётган ўнлаб ижодкорлар рағбатлантирилди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган