Шароф Рашидов туман ҳокимлиги ходими тадбиркорга 45 сотих ер ажратиб бериш ва танишини ишга жойлаштириш эвазига 500 доллар олганда ушланди.
У аввал ҳам шу баҳона билан 3,5 млн сўм олган экан.
Фарғона вилоятида эса тижорат банкларининг бирини маркази раҳбари тадбиркорга 2,5 млрд сўм кредит чиқариб бериш учун 125 млн сўм сўраган. Келишилган маблағнинг 10 минг долларини олган вақтида қўлга олинган.

