Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Навоийда 1000 доллар порани рад этган ЙПХ ходими мукофотланди

31.05.2026 08:10

9

Маълумотга кўра, 2026-йил 7-апрель куни Кармана туманида Самарқанд—Навоий йўналишида ҳаракатланаётган Lacetti автомобили ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилган. Текширув давомида ҳайдовчи маст ҳолда транспорт воситасини бошқариб келаётгани аниқланган.

Навоий вилоятида йўл-патрул хизмати ходими қоидабузар ҳайдовчининг отаси таклиф қилган 1000 доллар порани рад этгани учун мукофотланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

Маълумотга кўра, 2026-йил 7-апрель куни Кармана туманида Самарқанд—Навоий йўналишида ҳаракатланаётган Lacetti автомобили ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилган. Текширув давомида ҳайдовчи маст ҳолда транспорт воситасини бошқариб келаётгани аниқланган.

Эртаси куни ҳайдовчининг отаси ЙПХ ходимлари ёнига келиб, қоидабузарлик бўйича ҳужжатларни судга юбормаслик ва автомобилни жарима майдонидан чиқариб бериш эвазига 1000 доллар пора таклиф қилган.

ЙПХ ходими бу ҳақда ички ишлар органларига хабар берган. Шундан сўнг ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро инспекторга пора беришга уринган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Капитан Шербек Турхонов порани рад этгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари — 12 млн 360 минг сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган