Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ёқутистонда муз кўчиши оқибатида 10 та кема оқимга оқиб кетди

31.05.2026 09:16

7

«Абий улусида (туманида) Индигирка дарёсида муз кўчишининг кескин бошланиши сабабли, трослар ва лангар занжирлари узилиши оқибатида Белая Гора қишлоғи яқинида турган кемаларни оқим олиб кетди», — дейилади хабарда.

Ёқутистондаги Индигирка дарёсида муз кўчиши оқибатида ўнта кема лангар занжирларидан узилиб, оқим бўйлаб оқиб кетди. Вазият минтақа ҳукумати назоратига олинган. Бу ҳақда республика Экология вазирлиги хабарида айтилади.

«Абий улусида (туманида) Индигирка дарёсида муз кўчишининг кескин бошланиши сабабли, трослар ва лангар занжирлари узилиши оқибатида Белая Гора қишлоғи яқинида турган кемаларни оқим олиб кетди», — дейилади хабарда.

Ҳозирда Ленск ички сув йўллари бассейни маъмуриятига тегишли бешта ва Ленск бирлашган дарё кемачилик компаниясининг бешта кемаси назоратсиз ҳолда оқиб юрибди. Вазият ҳукумат томонидан назоратга олинган. Мутахассислар дарёда экологик ифлосланиш аломатларини қайд этишмади.

Аввалроқ Ёқутистондаги Лена дарёсида кучли муз кўчиши 337 километрга чўзилгани хабар қилинган эди. Ҳозирда муз массаларининг фаол ҳаракати минтақа пойтахти Ёқутск шаҳри ва республиканинг қўшни туманлари яқинида кузатилмоқда. Дарёда сув сатҳи юқори бўлиб, Ёқутск атрофидаги пастлик ҳудудларни сув босмоқда. Яқин кунларда Нам туманида ҳам сув сатҳи янада кўтарилиши прогноз қилинмоқда. Тошқин вазиятини кузатиш учун қутқарувчилар махсус техникадан фойдаланишяпти.

Тошқинлар Бурятияда ҳам кузатилмоқда. Закаменск туманида 13 та, Тунка туманида эса 4 та уй олди томорқа майдони сув остида қолган. Шу билан бирга, минтақада ўрмон ёнғинлари ҳам давом этмоқда. Баргузин ўрмон хўжалигида олов билан эҳтиётсиз муомалада бўлиш оқибатида ёнғин келиб чиққан. Шунингдек, Курумкан ва Муйск ўрмон хўжаликларида ҳам ёнғинлар қайд этилган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган